UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  39 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 19-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши дарвозабони – Эдем Неманов ("Динамо")

"Динамо" бу турда ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Немановнинг ҳиссаси катта бўлди. У учрашув мобайнида бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. Тур дарвозабони бўлиш учун "Қизилқум" посбони Санжар Қувватов ва "Сўғдиёна" вакили Милан Митрович ҳам курашди, аммо якунда Эдем Неманов Championat.asia талқинида 19-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Лочинлар" бу мавсум ўз майдонида ҳали ҳеч кимга ютқазишмаган эди. Ўтган турда "Насаф"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига сабабчи бўлган Виталий Левченко бу сафар Наманганда ғалабага эришиб хейтерларга жавоб берди. Тур мураббийи бўлиш учун "Динамо" ва "Қизилқум" бош мураббийлари ҳам даъвогарлик қилишди. Бироқ водий дербисидаги ғалаба тоши оғирроқ босди. Шу тариқа, Виталий Левченко Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси – Матия Кривокапич ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Бунёдкор"га ёзда келиб қўшилган легионер ҳужумчи Матия Кривокапич дастлаб гол урди ва сўнгги сонияларда айнан унинг тўп узатишидан кейин шериги ғалаба голини урди. Тур футболчиси бўлиш учун Шароф Муҳитдинов ва  Ҳожиакбар Алижонов курашди, аммо легионер ҳужумчи ютиб кетди. Шу тариқа Матия Кривокапич Championat.asia талқинига кўра, 19-турнинг энг яхши футболчиси бўлди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. 73-дақиқада Алижоновнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси Митрович қўриқлаётган дарвозанинг узоқ юқори бурчагига кириб кетди. Энг чиройли гол муаллифи бўлиш учун Шаҳзод Раҳматуллаев ва Шерзод Насруллаев ҳам даъвогар эди. Шундай қилиб, Ҳожиакбар Алижонов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.





 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика