“Лахвия” қизил, “Бунёдкор” оқ либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
7 апр 2015, 19:47
“Лахвия” – “Бунёдкор” баҳси олдидан ҳар иккала жамоа вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда жамоаларнинг эртанги баҳсда қандай рангли либосларда тўп тепишига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, мезбонлар “Лахвия” футболчилари қизил, “Бунёдкор” аъзолари эса оқ рангли кийимларда майдонга чиқиб келишади. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви 8 апрель куни Доҳадаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида соат 18:30да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›