UZ

Сўнгги янгиликлар

Лаутаро Мартинес фаолиятини "Интер"да давом эттиришини тасдиқлади Янгиликлар

Лаутаро Мартинес фаолиятини "Интер"да давом эттиришини тасдиқлади

"Интер" форварди Лаутаро Мартинес ушбу ёзда жамоадан кетмаслигини тасдиқлади.

"Мавсум бошланишига бир ойдан кўпроқ вақт қолди", — деб ёзди "Интер" постларидан бирида.

"Стартга бироз вақт қолди. Яна бир йил бирга", — деб изоҳ қолдирди Мартинес унга.

Мартинеснинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt ҳужумчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Мартинес ўтган мавсум "Интер" сафида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 4та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика