Лапорта: "Холанд "Барселона"да? Ҳамма нарса бўлиши мумкин, топ-футболчилар бизда ўйнашни хоҳлашади"

Alisher
3 янв 2022, 18:47
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Эрлинг Холанд билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишини истисно этмади.

"Холанд "Барселона"да? Биз топ-клуб қуриш учун ишламоқдамиз. Барчаси бўлиши мумкин, агар биз барчасини тўғри қилсак, бу амалга ошишига ишончим комил. 

Топ-футболчилар бизда ўйнашни хоҳлашади. Шубҳасиз, биз жамоамиз мавқеини тиклаяпмиз", - дейди Лапорта.

Холанд 2021/22 йилги мавсум "Боруссия" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›