Ламин Ямаль ЮНИСЕФ элчисига айланди

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2024, 12:17
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ёш юлдузи Ламин Ямаль ЮНИСЕФ элчиси бўлди.

Бу ҳақда футболчи ва жамғарма ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Видеода Ямаль акасига болалар ҳуқуқларига бағишланган мактубини ўқийди:

"Бугун мен сенга ва бутун дунёдаги ҳар бир болага мурожаат қиламан:

"Ҳеч қачон ўйнашни унутма", – деган испаниялик видео изоҳида.

"Кўк-анорранглилар"нинг 17 ёшли футболчиси жорий мавсум барча турнирларда 16 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: beIN SPORTS