UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  0 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  1 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш" Янгиликлар

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш"

ЛаЛига президенти Хавьер Тебас телевизион ҳуқуқлардан келадиган даромадларнинг ўсиши ва ташкилотнинг глобал мақсадлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз трансляцияларни Мўғулистон ва Гренландиягача кенгайтирдик. Бу иқтисодий омил эмас, балки рамзий аҳамиятга эга. Чунки, у ерда даромад минималдир. Аммо, июнь ойидан бошлаб ЛаЛигани бутун дунё кўриши мумкин. Кейинги мақсад - биз АПЛни ортда қолдирмоқчимиз.

Бутун дунё бўйлаб офисларимиз бор, биз билан юзлаб одамлар ишлашади. Лигамизни тарғиб қилиш, иқтисодий ўсишимизга ёрдам берадиган маҳаллий ҳомийларни топиш учун аҳоли зич чойлашган ва бой мамлакатларда бўлишимиз муҳим. Охирги 7 йилда биз жиддий натижаларга эришдик.

Мамлакатимизда 45 миллиондан кўпроқ аҳоли яшайди. Бизда Буюк Британия каби 70 миллионга яқин маҳаллий аудитория йўқ. Шунинг учун кўпроқ ташқи бозорларда ишлашимиз керак. Масалан, Осиё қитъасида. Биз у ерда ўсамиз, лекин Премьер-лига билан таққослаганда кўп ишлар қилишимиз керак", - деди Тебас.


Эслатиб ўтамиз, 2013-2014 йилги мавсумда теле ҳуқуқлар лигага 800 млн евро атрофида даромад келтирган. 2018-2019 йилги мавсумда эса бу рақам 1 миллиард 831 миллионни ташкил қилди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика