UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

ЛаЛига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" ўз стадионида мағлубиятга учради Янгиликлар

ЛаЛига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" ўз стадионида мағлубиятга учради

Испания чемпионати 33-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунига етди.

Барселона

Лионель Месси - 23'

Примера Дивизион . 33-тур

29/04/2021, 23:00

2
:
1
Тугади

Гранада

Дарвин Мачис - 63', Хорхе Молина - 79'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
23'  Лионель Месси
23'  Антуан Гризманн
72'  Оскар Мингеса (Усман Дембеле)
72'  Илайш Мориба (Педри)
81'  Серхио Бускетс (Франсишку Тринкан)
20'  Роберто Сольдадо
43'  Неуэн Перес
61'  Роберто Сольдадо (Хорхе Молина)
61'  Ян-Брис Этеки (Максим Гоналон)
63'  Дарвин Мачис
76'  Дарвин Мачис (Адриан Марин)
79'  Хорхе Молина
79'  Адриан Марин
86'  Луис Суарес (Федерико Вико)
89'  Херман Санчес
90'  Адриан Марин



"Барселона" – "Гранада" 1:2

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 23 Месси, 1:1 – 63 Мачис, 1:2 – 79 Молина.

"Барселона" – тер Стеген, Серджи Роберто, Мингеса (Дембеле, 72), Умтити, Альба, Бускетс (Тринкау, 81), Мориба (Педри, 72), де Йонг, Пике, Месси, Гризманн.

"Гранада" – Эскандель, Фулькье, Перес, Диас, Кини, Этеки (Гоналон, 61), Эррера, Мачис (Марин, 76), Херман Санчес, Суарес (Вико, 86), Сольдадо (Молина, 61).

Огоҳлантиришлар: Сольдадо (20), Перес (43), Херман Санчес (89).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. "Барселона" жуда оғир вазиятда.

81. Бускетс ўрнига Тринкау майдонга тушди. Куман таваккалга қўл урди.

79. ГОООЛ! "Гранада" ҳисобда олдинга ўтиб кетди. Нималар бўляпти? Захирадан ўйинга қўшилган Молина қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

78. Мессининг жаримадан йўллаган тўпи жонли деворга тегиб қайтди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ҳам муваффақиятсизлик билан якун топди.

77. "Барселона" яқиндагина майдонга тушган Дембеле қаноти орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

72. Ўзгаришлар: Мориба ва Мингеса ўрнига Дембеле ҳамда Педрилар майдонга тушишди.

69. "Барселона" устози энди трибунадан туриб телефон орқали ассистентига кўрсатмалар бермоқда.

66. Четлатиш: "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман сўзлари учун четлатилди. Энди у баҳсни трибунадан томоша қилади.

63. ГОООЛ! "Гранада" ҳисобни тенглаштирди! Дарвин Мачис "Барселона" ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди.

60. "Барселона" ҳудди рақиб жарима майдончаси олдида база қуриб олиб, рақибни ўққа тутаётганга ўхшайди, аммо биринчи голни ҳисобга олмасак, "Гранада" ҳимоя қўрғони яхши ҳимояланмоқда.

58. "Барселона"нинг рақиб дарвозаси олдида узоқ вақт ташкил қилган ҳужуми муваффақиятсиз якун топди.

51. СОЛЬДАДО... Роберто қулай вазиятда зарба беришни ўрнига яна рақибларни алдашга уринди ва тўпсиз қолди.

47. ЗАРБААА... Антуан яқин масофадан "Гранада" дарвозасини ишғол қилишни уддалай олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

43. Сариқ карточка. Мессини очиқчасига қўли билан ушлаб қолган Перес жазоланди.

40. Сольдадо "Барселона" дарвозаси олдида хавфли вазият яратди, унинг зарбасидан тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

36. ЗАРБАААА... Бускетснинг "қимматбаҳо" узатмасидан сўнг Лео рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

34. "Гранада" футболчиси тўп учун курашда жароҳат олган кўринади.

32. Лео зарба бермади ва жаримани пас орқали бошлади. Серхи Роберто тезда ўнг қанотда очилиб, тўпни марказроққа узатди, аммо тўпга зарба берадиган каталониялик топилмади.

31. "Гранада" жарима майдончаси олдида Месси ерда ётибди, Лео рақибга тўқнашиб кетиб, лабини шикастлаб олди. Бош ҳакам эса қоидабузарлик бўлганини хуштаги билан эълон қилди.

23. ГОООЛ! Месси-Гризманн жуфтлиги ажойиб голни яратишди. Жарима майдончаси ичида Мессидан тўпни қабул қилган Антуан дарвозага ўгирилдида тўпни Леога қайтарди. Аргентиналик форвард эса ўткир бурчакдан қарама-қарши бурчакни нишонга олди ва ҳисобни очди. 

19. ЗАРБААА! Мессидан тўпни қабул қилган Гризманн рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун зарба берди, аммо дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

15. Ўйин темпи баланд эмас, Каталония жамоаси тўпни ўзида ушлаб, комбинацион ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.

10. Каталония клуби дастлабки 10 дақиқа ичида бир марта голли вазият яратди, аммо меҳмонлар сўнгги зарбага имкон беришмади.

3. Учрашув ҳар доимгидек - "Барселона"нинг тўпни ўз назоратига олиши билан бошланди.

1. Учрашув бошланди.


"Барселона" – "Гранада"

22.00, "Камп Ноу"

"Барселона" – тер Стеген, Сержи Роберто, Мингеса, Умтити, Альба, Бускетс, Мориба, де Йонг, Пике, Месси, Гризманн.

"Гранада" – Эскандель, Фулькье, Перес, Диас, Кини, Этеки, Эррера, Мачис, Херман Санчес, Суарес, Сольдадо.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика