UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  0 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  6 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  226 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9

Ла Лига. "Барселона" меҳмонда зафар қучди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" меҳмонда зафар қучди

Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Барселона" учрашуви якунига етди.

Осасуна

Примера Дивизион . 26-тур

07/03/2021, 01:00

2
:
0
Тугади

Барселона

Жорди Альба - 30', Илайш Мориба - 83'

Стадион: Estadio El Sadar, 0 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
62'  Энрике Барха (Хони)
70'  Рубен Гарсия (Адриан Лопес)
71'  Хонатан Кальери (Анте Будимир)
84'  Лукас Торро (Ойер Санхурхо)
84'  Роберто Торрес (Энрик Гальего)
26'  Самюэль Юмтити
30'  Жорди Альба
30'  Лионель Месси
46'  Самюэль Юмтити (Усман Дембеле)
67'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
67'  Серхио Бускетс (Илайш Мориба)
83'  Илайш Мориба
83'  Лионель Месси
87'  Педри (Рикард Пуч)
87'  Жорди Альба (Хуниор Фирпо)
88'  Хуниор Фирпо


"Осасуна" – "Барселона" 0:2

"Эль-Садар"

Голлар: 0:1 – 30 Альба, 0:2 – 83 Мориба.

"Осасуна" – Эррера, Санчес, Видаль, Аридане, Давид Гарсия, Торро (Ойер Санхурхо, 84), Монкайола, Рубен Гарсия (Адриан, 70), Роберто Торрес (Гальего, 84), Барха (Хони Родригес, 62), Кальери (Будимир, 71).

"Барселона" – тер Стеген, Мингеса, Умтити (Дембеле, 46), Альба (Фирпо, 87), Дест, де Йонг, Бускетс (Мориба, 67), Педри (Пуч, 87), Лангле, Гризманн (Брэйтуэйт, 67), Месси.

Огоҳлантиришлар: Умтити (26), Фирпо (88).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Хорди Альба қўлидан жароҳат олган кўринади. У тўқнашувдан сўнг майдонга ноқулай йиқилди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

83. ГОООЛ! МОРИБА! Бир неча дақиқа олдин захирадан ўйинга қўшилган Мориба Мессидан тўпни қабул қилди ва алдамчи ҳаракат билан икки футболчидан қутилди. Унинг чап оёқда берган зарбаси эса узоқ бурчакка тўғри борди. 0:2.

79. Хорди Альба яна Мессининг пасидан сўнг гол уришга уриниб кўрди, аммо бу сафар тўп дарвозабонга тегди.

77. Педрининг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси хавфли чиқди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди.

70. ЗАРБААА... Торрес ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп "Барселона" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

67. Ўзгариш: Гризманн ўрнига Брэйтуэйт, Бускетс ўрнига Мориба майдонга тушишди.

64. Узатма... Дембеленинг ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ташлаган тўпи ўз манзилигача етиб бормади. Ҳимоячилар Гризманн тўпга боши билан зарба беришига йўл қўйишмади.

51. Дембеленинг кучли зарбасидан сўнг тўп Ариданега тегди. Футболчи бир неча сония оёғини ушлаб ётди. Аммо ҳаммаси яхши ва у учрашувни давом эттира олиши маълум бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

44. ЗАРБААА... Леонинг чап оёқда дарвозанинг узоқ бурчагига берган зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчиси оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

30. ГОООЛ! Альбанинг қўрқинчли "пушка"сидан сўнг ҳисоб очилди! Марказда "сайр" қилаётган Лео очилиб бораётган Альбани кўрди ва тўпни тезда унга узатди. Хорди эса дарвозага яқинлашди ва ўткир бурчакдан тўпни даровозабон қулоғи ёнидан ўтказиб, гол урди. УШБУ ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН!

27. Сариқ карточка. Умтити Лангленинг хатосини тўғирлашга уриниб, рақибга нисбатан қўпол ўйнади.

26. Месси чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, Гризманн бош билан тўпни дарвозага жойлашга уринди, аммо зарба ноаниқ.

20. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Осасуна" посбони тўп билан бирга-бир чиқаётган Лионель Мессини йиқитди ва ҳакам тезлик билан уни ўйиндан четлатди. ВАР қарорни бекор қилди, Лео унгача офсайдда қолиб кетган экан.

19. Кальерининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвозага бормади, Миггеса эса ўша тўпни Тер Штегенга боши билан ташлаб, ҳужумни бартараф этди.

16. Месси рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан "Осасуна" дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ рикошет туфайли тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

14. ЗАРБААА... Гарсиянинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп "Барселона" дарвозасининг тўққизлигига кириб кетаётганди, аммо Тер Штегеннинг парвозидан сўнг тўп майдонни тарк этди.

2. Хонатан Кальери марказдан "Барса" дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо Тер Штеген ўз вақтида дарвозага қайтди ва тўпни эгаллаб олди.

1. Учрашув бошланди.

Осасуна – Барселона

01.00, «Эль-Садар»

Осасуна – Эррера, Санчес, Видаль, Аридане, Давид Гарсия, Торро, Монкайола, Рубен Гарсия, Роберто Торрес, Барха, Кальери.

Барселона – тер Штеген, Мингеса, Умтити, Альба, Дест, де Йонг, Бускетс, Педри, Лангле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика