"Лацио" "Челси"нинг италиялик футболчисини нишонга олди

Sherzod Nurmatov
3 авг 2022, 19:37
Римнинг "Лацио" клуби Лондоннинг "Челси" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Эмерсон Пальмерига қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби ёзги трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчининг трансферини аввалроқ у билан "Челси"да бирга ишлаган Маурицио Саррининг шахсан ўзи талаб қилмоқда.

27 ёшли Эмерсон ўтган мавсум "Лион"да ижара асосида ўйнади ва клуб сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: CaughtOffside

Сўнгги янгиликлар

Барча ›