UZ

Сўнгги янгиликлар

Ла Лигада дарвозабон гол киритди. Сўнгги марта қачон бунақаси бўлганди? Янгиликлар

Ла Лигада дарвозабон гол киритди. Сўнгги марта қачон бунақаси бўлганди?

Теглар :  Эйбар Ла Лига
"Эйбар" кеча "Атлетико"га қарши ўйин ўтказиб, (1:2) мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 12-дақиқасида "Эйбар" посбони Марко Дмитрович пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 

У Ла Лига доирасида 2011 йилдан буён тўп киритган биринчи дарвозабон бўлди. Сўнгги маротаба ўшанда "Депортиво" дарвозабони Даниэль Арансубия гол урганди. 

Шунингдек, 2002 йилдан буён илк маротаба дарвозабон пеналтини аниқ амалга оширди. Сўнги маротаба бундан 19 йил олдин "Лас-Пальмас" дарвозабони Начо Гонсалес пеналтини аниқ амалга оширганди. 

Ла Лига тарихида фақатгина 6 нафар голкипер рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган экан. 

Гол видеоси: ЛаЛига. "Эйбар" - "Атлетико Мадрид" 1:2, Луис Суаресдан дубль

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика