

Жорий йил ёзида клуб билан шартномаси якун топадиган 18 ёшли футболчи мавсум давомида Испания Учинчи лигаси ва УЕФА Ёшлар Лигасида 17 та ўйинда иштирок этди ва 11 та тўп киритишга эришди. Уни ўзиники қилиш ҳақида ўйлаётган испан клублари ёш форварднинг ҳолатини кузатиб боришмоқда.



