UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Квесиешвилининг автодубли ёхуд грузиялик футболчидан 2та ўйинда 4та гол Янгиликлар

Квесиешвилининг автодубли ёхуд грузиялик футболчидан 2та ўйинда 4та гол

Олий лиганинг сўнгги 2 турида Квесиешвили ўзини мухлисларга янада эслатиб қўйди.
Юртимиздаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган гурзиялик ҳимоячини ишқибозларимиз “Бухоро” ва “Олмалиқ”даги фаолияти орқали яхши билишади.  Марказий ҳимоячи жорий мавсумдан “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Кончилар” сафида ҳам етакчиликни ўз қўлига олган футболчи, асосий таркибнинг муҳим бир аъзоси бўла олди. Квесиешвили олий лиганинг сўнгги икки турида жами 4та гол киритди. Эътиборлиси у ҳар бир ўйинда иккитадан гол уриб келмоқда.

Хусусан 19-турда “Олмалиқ”қа кечган баҳсда Георгий ҳимоячига бўлишига қарамай собиқ жамоаси дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида, аниқроғи, 88 ва 90+1-дақиқаларда футболчи олмалиқликлар дарвозаси томон аниқ зарба йўллаб, “Қизилқум”га муҳим ғалаба келтирганди. Эътиборлиси, навоийликлар бунгача 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди.

Шунингдек Георгий куни-кеча бўлиб ўтган 20-тур ўйинида ҳам иккита гол киритишга эришди. Бу сафар ҳар икки гол ҳам ўз дарвозасига. Аслида навоийликлар шу куни “Динамо” майдонидан камида дуранг билан қайтишга жуда яқин турганди. 5-дақиқада Квесиешвили ўз дарвозасига тўсатдан тўп киритиб юборганидан сўнг, “Қизилқум” аъзоси Алишер Азизов мувозанатни тиклашга эришганди. Бироқ 85-дақиқа ўтиб бораётганида гурзиялик футболчи яна жамоасини қийин ахволга солиб қўйди ва “кончилар”  шу тариқа аламли мағлубиятга учради. Албатта бу ҳар қандай футболчи учун ёқимсиз холатдир. Жорий мавсум ҳисобидан антидубль қайд этган футболчи ҳозирча биргина Георгий бўлиб турибди. Кўрамиз буни қолган турларда кимдир такрорлармикин. Ишонамизки, Квесиешвили энди кейинги турларда жамоаси учун фойда келтирадиган голлар уради.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика