Кутилмаган хабар: Златан 3 йилга футболдан четлатилиши мумкин
		
		14 апр 2021 19:47
        Янгиликлар	
	 
				 
				Кутилмаган хабар: Златан 3 йилга футболдан четлатилиши мумкин
39 ёшли швед 2018 йилдан бери Bethard букмекерлик конторасининг 10 фоиз улушига эгалик қилади. У ўзига тегишли Unkown AB фирмаси орқали юқоридаги компания акцияларини қўлга киритган.
ФИФА ва УEФА қоидаларига кўра, агар футболчилар букмекерлик конторалари билан шуғулланса, ташкилот тасарруфи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши таъқиқланади. Ибрагимович ушбу талабни “Милан” билан Европа Лигасида қатнашганида ва ЖЧ-2022 саралашида Швециядан қайтиб келганидан сўнг бузган. Bethard Ибра ҳали ҳам компания улушига эгалик қилишини тасдиқлади.
Регламентни бузгани учун ҳужумчи 100 минг еврогача жаримага тортилиши ҳамда 3 йилгача футбол билан боғлиқ ҳар қандай соҳа билан шуғулланишдан четлатилиши мумкин.
Bethard компанияси Ибрагимович қатнашган Швеция ТЖнинг Грузия ва Косовага қарши ўйинлар учун пул тикишни таклиф қилган. Шунингдек, мазкур контора орқали А Серия учрашувларига ҳам пул тикса бўлади. Швеция футбол федерацияси эса бир неча йилдан бери ушбу воқеалардан хабардор бўлгани айтилмоқда.
ФИФА ва УЕФА вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар