Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин
02 май 2024 19:12
Янгиликлар
Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин
"Қора-сариқлар" "Ливерпуль" бош мураббийига келаси ёзда иш таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Германиянинг "Боруссия" Дортмунд клубига қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда "The Independent".
Хабар қилинишича, "сариқ-қоралар" раҳбарияти натижалардан норози ҳамда бош мураббий ва спорт директорини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Клуб Юрген Клоппнинг қайтиш имкониятини муҳокама қила бошлади ва келаси ёзда унга иш таклиф қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунида "Ливерпул"ни тарк этадиган Юрген Клопп бир йилга танаффус қилишини айтган. У 2008 йилдан 2015 йилгача Дортмунднинг "Боруссия"сида ишлаган ва "сариқ-қоралар" билан икки марта Германия чемпиони бўлган, Германия Кубоги ва Суперкубокни (2 марта) қўлга киритган, "Боруссия"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар