UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  10 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3

Кутиб олинг, “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақалари бошланмоқда Янгиликлар

Кутиб олинг, “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақалари бошланмоқда

Жорий йилнинг 4-12-октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 4 сентябрда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йигʻилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 4-12-октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда “Бош вазир кубоги” мусобақаларида қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 150дан ортиқ вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларга таклифномалар юборилди. Мусобақада иштирок этиш учун талабнома тақдим этишнинг сўнгги муддати этиб 10 сентябрь белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили илк маротаба ташкил этилган мусобақаларда 64та жамоа иштирок этганди. Бир ҳафтадан ошиқроқ давом этган қизғин ва муросасиз баҳсларда бош совринни Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси қўлга киритган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика