Куртуа: "Уэльс футболчилари бугун дарахтдек ўйнашди"
02 июл 2016 04:41
Янгиликлар
Куртуа: "Уэльс футболчилари бугун дарахтдек ўйнашди"
Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Уэльсдан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Жуда хафаман. Мен Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлганман, аммо ҳозир ўзимни янада ёмон ҳис қиляпман. Италияга қарши баҳсдагидек муаммога дуч келдик. Биз худди ўша тактикада ўйнадик ва бу хато эди.
Кейинги босқичга чиқиш учун ажойиб имкониятга эга эдик. Уэльс футболчилари қандай ҳаракат қилиш кераклигини билишди. Улар бугун дарахтдек ўйнашди, аммо биздан кўпроқ имконият ярата олишди. Энди бундай имконият бизда бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда кийиниш хонасида йигитларга айтдим. Вильмотс кетиши керакми? Ўзи ҳал қилсин" - дейди Куртуа.
Фикрлар