UZ

Кунде "Челси"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади ҳисобланади Янгиликлар

Кунде "Челси"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади ҳисобланади

"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде "Челси"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади ҳисобланади.

Бу ҳақда The Telegraph журналисти Мэтт Лоу хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда франциялик футболчининг "Челси"га трансфери амалга ошишга жуда яқин эди, аммо трансфер ойнаси якунида клублар келишувга эриша олишмади. "Севилья" лондонликлардан 80 миллион евро талаб қилди, бу маблағ Кунденинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилганди, аммо "кўклар" бунча пулни тўлашдан бош тортди.

Кунде жорий мавсумда Ла Лиганинг 17 ўйинида 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика