UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  5 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2

Кун интригалари. Нидерландия гуруҳда қолиб кетиши мумкин, Қатар ор-номус учун ўйнайди Янгиликлар

Кун интригалари. Нидерландия гуруҳда қолиб кетиши мумкин, Қатар ор-номус учун ўйнайди

Кеча тунда мундиаль 2-тур ўйинлари якунланди. Бразилия ва Португалия ғалаба қозониб, францияликлардан кейин плей-офф масаласини ҳал қилган иккинчи ва учинчи жамоага айланди.

Дўстлар, бугун 3-тур ўйинлари старт олади. ФИФА бир гуруҳдан жой олган жамоаларнинг ўйин стартларини бир хил вақтга белгилади. Мақсад эса аниқ футболга футболдан ташқари элементларнинг аралашувини чеклаш. Демак, бугун "А" гуруҳида нимчорак финалга чиққан икки жамоанинг номи ойдинлашади. Сўнги тур олдидан "А" гуруҳида вазият қандай? Қуйида шу саволга жавоб топамиз.


"А" гуруҳи


Кўриб турганингиздек, гуруҳда "учар голландлар" 4 очко билан пешқадам. Турнир кашфиётларидан бири бўлган Эквадор Нидерландия билан бир хил очко тўплаган ва қўшимча кўрстакичлар бўйича 2-ўринда, Манесиз ўйнаётган сенегалликлар эса 3 очко билан 3-поғонада ва мезбон Қатар очкосиз сўнгги ўринда. 

"А" гуруҳи 3-тур учрашувлари:

Нидерландия – Қатар (20:00. Спорт ТВ/Футбол 1)

Эквадор – Сенегал (20:00 "Маҳалла"/Матч ТВ)

Нидерландияликлар аутсайдерга қарши ўйинда гуруҳда 1-ўринни олиш ва "B" гуруҳи эҳтимолий ғолиби Англиядан қочишга уринади. Қатарнинг гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлганини биласиз. Мезбонлар сўнги турда ор-номус ва мухлислар олдидаги қарзларини узишга интилишади ва "учар голландлар"ни гуруҳда олиб қолишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас.



Турнир кашфиётларидан бирига айланган Эквадор термаси сўнгги турда Сенегалдан очко олишга интилади. Сенагалликларнинг вазифаси эса бир мунча қийинроқ, улар максимал ғалабага интилишади. Бунгача икки жамоа бир маротаба тўқнаш келишган. 2002 йилда бўлиб ўткан ўртоқлик ўйинида Сенегал меҳмонда минимал ҳисобда зафар қучган. Эквадорнинг Қатар ва Нидерландияга қарши ўйинлари фонида устунлик улар томондадек, лекин 1 та ўйин барчасини ҳал қилади. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.



Учрашувда жанубий америкаликлар етакчиси Эннер Валенсия жароҳат сабаб иштирок этмаслиги мумкин. Валенсия фактори Эквадорнинг имкониятларини бироз пасайтиради. 

Футболдаги математика

Агарда ўйинлар якунлангач, очколар сони тенг келиб қолса, қуйидаги критерияларга қаралади.

1. Тўплар фарқи (урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ).

2. Жами ўйинларда урилган голлар сони.

3. Ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичлар.

4. Агарда юқоридаги кўрсаткичларда мутлақо тенглик қайд этилса, сариқ ва қизил карточкалар сонига эътибор қаратилади.

Сизнингча, "А" гуруҳидан қайси жамоалар плей-оффга йўл олишади?


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика