

“Бу Пикенинг фикрлари. Мен фақат ушбу мавсум ҳақида ўз муносабатимни билдиришим мумкин. Айрим вазиятларда ҳакамларнинг қарори бизнинг зараримизга ишлаган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо улар бизга қарши ишлашаяпти деб айтмаган бўлардим. Бу рефериларнинг ва VARнинг қарори. Мен ҳар доим уларнинг бизга бўлган муносабати адолатли деб ҳисоблайман. Улар майдонда қандай қоидабузарлик содир этилса, шунга муносиб қарор чиқаришмоқда ва қайсидир клубга қаршилик қилишмоқда деб ҳисобамайман”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.



