Куман: "Футболчиларни айбламайман"

Mirjalol Normatov
30 апр 2021, 01:31
"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман ЛаЛига доирасида "Гранада"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Футболчиларни айбламайман. Улар максимал равишда ҳаракат қилишди. Биз идеал концентрацияни сақлаб қолишимиз керак эди. Назоратни бой берганимиз учун икки гол ўтказиб юбордик. Тўпни олиб қўйишда яхши ҳаракат қилишимиз керак эди. Ҳимояда яхши ўйнай олмадик.

- Энди "Барселона"нинг тақдири ўзига боғлиқ эмас.
- Бу биз учун қаттиқ зарба. Эртадан бошлаб навбатдаги баҳсни ўйлаймиз. Қолган барча ўйинларда ютишимиз керак. Шунингдек, бошқа жамоалар қатори рақибларни ҳам кузатиб боришга мажбурмиз.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›