

Жамоа АПЛдаги тўртта турдан сўнг 4 очко йиғди, "Аталанта"га қарши Европа лигасининг 1-тур учрашувида эса 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
"Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда мардлик ва тажрибамизни кўрсатишимиз керак. Футболчилар билан учрашиб оламан. Тажрибали ўйинчилар гапирадиган пайт келди. "Аталанта"га қарши баҳсда кўрганимдан ҳавотирга тушиб қолдим. Бу хавф қўнғироғи. Бундай натижалардан сўнг жамоага ўзгариш кераклиги ҳақида фикр пайдо бўлди. Хатто сўнгги учрашувларни "Манчестер Сити", "Челси" ва "Тоттенхэм"га қарши ўтказган бўлсак ҳам, жамоам майдонда шубҳаланмоқда. Ўтган мавсумда энг кучли томонларимиздан бири ташкиллашган ҳимоя бўлганди, бироқ ҳозир биз бу устунликни йўқотдик" - дейди Куман.



