Куман Бускетсга асосий таркибда унга жой кафолатланмаганини айтди

Alisher
25 авг 2020, 18:47
"Барселона" янги бош мураббийи Рональд Куман ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан учрашди.

Мутахассис испаниялик футболчига ишонч билдиришини ва унинг таркибда қолишини айтди. Куман бундан ташқари унга асосий таркибда ўрин кафолатланмаганини ва Френки де Йонг билан рақобатга киришишини айтди.

Учрашув "Барса" машғулот базасида бўлиб ўтди ва тахминан ярим соат давом этди.

32 ёшли Бускетс якунланган мавсум Ла Лига доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›