Кулибали Ислом маданияти марказига ташриф буюрди
15 апр 2023 13:20
Янгиликлар
Кулибали Ислом маданияти марказига ташриф буюрди
Ҳимоячи Калиду Кулибали нафратга қарши кампания доирасида "Челси" мусулмон жамоаси аъзолари қаторига қўшилди.
Кулибали Парсонс-Гриндаги Ғарбий Лондон Ислом маданияти марказига ташриф буюриб, ўзи каби ҳозирда Рамазонни нишонлаётган диндорлар билан учрашди.

"Челси"нинг 26-рақамли футболчиси Ramadan Tent Project лойиҳаси бош директори Умар Салҳа билан бирга чиқиш қилди, у Рамазон ойи бошида "Челси" жамғармаси билан "Стэмфорд Бриж"да очиқ ифторлик уюштирганди.
Кулибали Умар ва бошқа меҳмонлар билан суҳбатлашди, улардан баъзилари "Стэмфорд Бриж"даги очиқ ифторликда қатнашганди.
Маълумот ўрнида, "Челси" рўзадорларга ифторлик қилиб берган АПЛдаги биринчи клуб бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар