

Бу ҳақда матбуот-анжуманида туринликлар устози Массимилиано Аллегри маълум қилди.
"Куадрадо ва Бернардески тайёр бўлишлари керак. Игуаиннинг иштироки сўроқ остида. Ҳаммаси унинг қўли қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ.
Эртага бизни яхши тест кутиб турибди, чунки олдинда "Олимпиакос"га қарши Чемипонлар лигаси гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учрашуви бор. Биз плей-оффга чиқишимиз шарт. Эртанги баҳс муҳим, аммо ҳал қилувчи эмас.
Ҳамма "Наполи"нинг ҳужум чизиғи ҳақида гапирмоқда, аммо улар ҳам яхши ҳимояланишади. Сўнгги уч йил давомида улар катта ўсишга эришишди ва хатто уларнинг ўйинини кўриб роҳат ола бошладим" - дейди Аллегри.
"Наполи" - "Ювентус" учрашуви 1 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс 00:45да бошланади.



