

Ла Лига 29-тури доирасида ўтган учрашувда каталонияликлар форварди Пьер-Эмерик Обамяенг "подкат"да мадридликлар хавбекининг оёғига зарба берди, учрашув ҳаками Хуан Мунуэра эса фол қайд этди, аммо сариқ карточка ҳам кўрсатишни лозим топмади.
"Оёғимдаги жароҳат у қадар жиддий эмас ва бор йўғи учта чок тушди", – деди "Реал" ярим ҳимоячиси Einfach mal Luppen подкастида.




