Кроос: "Модричнинг жароҳати - "Реал" учун жиддий зарба"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2014, 10:53
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоадоши Лука Модричнинг жароҳат олганидан афсусда эканини билдирди.

"Модрич жароҳати биз учун жиддий зарба. Чунки у ҳозирги мавсумнинг барча учрашувларида ўзининг оптимал ўйинини кўрсатаётган эди. У қачон сафга қайтишини билмайман, аммо бу хабар биз учун ёмонлиги аниқ" - дейди Кроос.

Эслатиб ўтамиз, Модрич Хорватия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2016 саралаш ўйинида жароҳат олган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com