

Энди жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кеч урилган гол Германия термаси ярим ҳимоячиси Тони Кроосга тегишли бўлади. У 94-дақиқанинг 41-сониясида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бундан олдинги энг кеч урилган гол италиялик форвард Франческо Тоттига тегишли эди. У Германиядаги мундиалда Австралия дарвозасига 94-дақиқа 26-сонияда гол урганди.




