Кристиан Эриксен "Реал"дан қўрқмаяпти

Tolibjon Qosimov
16 окт 2017, 21:26
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Бу ерда ўйнаш учун юқори даража ва ўзига ишонч зарур. Ўйлашимча, бизда ҳар икки сифат ҳам бор, шунинг учун биз ҳеч нимадан қўрқмаслигимиз керак.

Мен "Сантьяго Бернабеу"да ҳали ғалаба қозонмаганман, шу сабаб бу нарсани ўзгартиришим керак. Албатта, бу ўзгача стадион.

"Реал"га қарши ўйин ҳар қандай ўйинчи учун ўзгача бўлади. Уларнинг тарихи бой, бу биз учун яхши синов бўлади", - деди Эриксен.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football-espana.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›