UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  0 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди Янгиликлар

"Кристал Пэлас" юлдузи Кот д’Ивуарда футбол клубини сотиб олди

Акасининг маълум қилишича, Уильфрид Заанинг мақсади эгалик қиладиган янги клубини ўзи туғилган мамлакатининг етакчи жамоаларидан бирига айлантиришдир.

29 ёшли футболчи мамлакатнинг Учинчи лигасида кураш олиб борадиган "Эспуар клуб д’Абенгуру"нинг эгаларидан бири бўлганидан жуда мамнун. У билан бирга, клуб бошқарувида унинг фондини бошқарадиган укаси Карин ҳам иш олиб боради. Кот д’Ивуар терма жамоаси учун ўйнайдиган Заа давлат пойтахти Абиджанда туғилган ва 4 ёшида Лондонга кўчиб ўтган.

"Бизда U-19 академияси ҳам бор. Ушбу мавсумда лигада ҳам ўйнаймиз. Мақсадимиз юқорига кўтарилиш, лекин биринчи навбатда, ёшларнинг яхши формада бўлиши ва тажриба орттиришидир”, – деди футболчининг акаси.

Заа "Арсенал" собиқ вингери Жервиньо ва "Борнмут" собиқ аъзоси Макс Граделдан сўнг Ивуарда ўз клубини сотиб олган футболчига айланди, шунингдек, "Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье эса ушбу мамлакатда машғулотлар марказига эга.

"Пэлас" мухлислари севимли ўйинчиларидан бири бўлган Заа терма жамоаси билан бирга Қатардаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Айни пайтда у ҳамюртлари билан халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Кот-д'Ивуар шанба куни Того устидан 2:1 ҳисобида устун келганидан кейин сешанба куни Гвинея термасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика