"Кристал Пэлас" Мейер билан шартномани бекор қилди

Mirjalol Normatov
16 янв 2021, 12:48
"Кристал Пэлас" хавбек Максимилиан Мейер билан шартномани бекор қилди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, бунга икки томон ҳам розилик берган.

"Клубимиз Максимиланга миннатдорлик билдиради ва унинг кейинги фаолиятига омад тилайди", - деб ёзилади баёнотда.

Хавбек 2018 йили "Пэлас" таркибига ўтганди. Шу вақтдан буён у жамоа таркибида 56 ўйинда 2 гол урди. Қайд этиш керак, ушбу мавсумда у бирор марта майдонга тушмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal