Криштиану Роналду тикланиш учун 18 кун дам олади

Aziz Tukhtamuradov
30 авг 2014, 14:31
"Реал" Криштиану Роналдуга бироз дам беришга қарор қилди.
Мадридликлар футболчига формасини тиклаб олиш учун 18 кун танаффус беришди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи тиззасидаги жароҳатидан қутилмаган ҳолда ЖЧ-2014 ўйинларида иштирок этди. Мавсумга тайёргарликни ҳам жамоадошларига қараганда кечроқ бошлади. Якунда эса, жамоасининг тўртта расмий ўйинидан иккитасида бир бўлим ҳаракат қилди ҳолос.

Шу тариқа, футболчи "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›