Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"
28 июн 14:10
Янгиликлар
Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"
Унда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите ҳам иштирок этди
— Барчани кўриб турганимдан хурсандман. Нафақат турнирга тайёргарлик балки, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасидаги 6 ойлик фаолиятим ажойиб тарзда ўтди, дея оламан. Бу давр мобайнида жамоада ижобий муҳит шаклланди, кайфият ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати юқори даражада. Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Гуруҳдаги жамоалар ҳақида
— Рақиб жамоаларининг ўйинларини чуқур таҳлил қилдик. Лекин барчаси майдонда, ўзаро ўйинда ҳал бўлади. Шундай экан ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз талаб этилади. Непал терма жамоасига бир ой аввал янги мураббий тайинланган бўлса-да, таркибда легионер футболчилар мавжуд. Шри-Ланка ва Лаос ҳам кучсиз жамоалар эмас. Бироқ биз ўз ўйин услубимизга таяниб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар