Коста-Рика – Англия 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
24 июн 2014 22:55
Янгиликлар
Коста-Рика – Англия 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Жаҳон чемпионати 3-тури доирасидаги Коста-Рика – Англия ўйини матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 3-тур
КОСТА-РИКА – АНГЛИЯ 0:0
Белу-Оризонте, “Минейрао” стадиони.
Бош ҳакам: Жамол Хаймуди (Жазоир)
Қанотлардаги ҳакамлар: Редуан Ашик, Абдельхак Этшиали
Заҳирадаги ҳакам: Алиреза Фагани
Коста-Рика: 1.Навас, 3.Гонсалес, 5.Боргес, 6.Дуарте, 9.Кемпбелл (Уренья, 66), 10.Руиз, 14.Бренес (7.Боланьос, 58), 15.Диаз, 16.Гамбоа, 17.Тейеда, 19.Миллер.
Англия: 13.Фостер, 5.Кейхилл, 7.Уилшер, 8.Лемпард, 9С.тарриж, 12.Смоллинг, 16.Жонс, 17.Милнер, 20.Лаллана (19.Раҳим Стерлинг, 61. ), 21.Баркли, 23.Шоу.
Огоҳлантиришлар: Баркли.34., Лаллана 37, Ж.Гонсалес
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
Биз билан бирга у қадар ёрқин бўлмаган матнли трансляцияни кузатиб борган барчага раҳмат! Сизга айниқса!
90+3. Ўйин тугади Коста Рика гуруҳда биринчи ўринни олди! Англия эса охирги.
90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
90. Ўйиннинг асосий вақти тугади
88. Жеррард жарима тўпини амалга ошириб беради. Унинг пасига Руни ета олмади
87. Англия мундиални гол уриб тарк этмоқчи, ҳозирча ўхшамаяпти
84. Англия мухлислари стадионда бўлиб туриб газета ўқиб ўтиришибди, ҳа ўйин жуда ҳам қизиқарли тарзда давом этаётганидан дарак бу
83. Коста Рика олдинга ўтмоқда. Ҳимоячилар ўз ўринларида
81. Нариги ўйинда Уругвай гол урди! Италия Шокда!
80. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолди. Чақмоқ чақар ёмғир ёғар....)
78. Ўзгариш. Коста Рика. Боргес ўрнига Баррантес тушди
77. Ҳеч бир томон ярқ этган ҳужумни ташкил эта олишмаяпти!
76. Майдонда нималар бўлаётганини билмайман)
75. Ўзгариш. Англия. Милнер ўрнига Руни тушди
74. Сўнгги дақиқаларда жамоалар ўзгаришларни амалга ошириб ётишибди
72. Ўзгариш. Англия. Уильшер ўрнига Жеррард тушди
Жамоалар тинмай ўзгаришларни амалга ошириб ётишибди.
68. Коста Рика ҳисобни очишга яқин келганди, бош ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб ҳисоблади
66. Ўзгариш. Коста Рика. Кэмпбелл ўрнига Уренья тушди
65. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!! СТАРРИЖ! Яқин масофадан ноаниқ зарба берди!
64. Англия позицион ҳужуми.Ноаниқ
62. Хавфли вазият! Ҳозир майдонга тушган Боланьоснинг зарбаси хавфли чиқди
58. Хавфли вазияяяяяяяяяяяяят! Лаллани чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб пас берди. Нвқас тўпни илиб олди
58. Коста Рикаликлар ҳаводаги курашларда инглизларга ютқазаверасан.
57. Огоҳлантириш. Лаллана (Англия)
55. Гамбоа майдонга ётиб олди, ҳакам уни ёнига етиб келди .
53. Огоҳлантириш. Баркли (Англия)
52. Ҳозир Бразилияда жуда ҳам иссиқлигини аниқ. Тошкентда эса майин шабада эсиб турибди
50. Кейлор Навасга шифокорлар ёрдам беришди. Унинг сони ишиб кетди
49. Хавфли вазият! Старриж тўпни шерикларига тўғри пас бера олмади.
49. Люк Шоуни рақиб тўхтатиб қолди, жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
46. Демак, кеттик. Англия учун ЖЧ-2010даги охирги бўлим бошланди
- Иккинчи бўлим бошланмоқда. Жамоалар ўз ўринларини эгаллашмоқда, ҳакам ҳуштагини чалса бўлди.
- Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч вақо қўшиб бергани йўқ. Танаффус, 15 минутдан сўнг ҳамма шу ерда йиғилади
45. Хавфли вазият! Бренес ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
45. Лэмпард жарима тўпини амалга ошириб берди, Навас тўпни қайтарди
43. Стадионда тўлқин ҳам бўлаётгани йўқ, аксига олиб... Саломларим бор эди)
41. Росс Барклининг чап оёқдан йўллаган зарбаси жуда кучли ва жуда ноаниқ бўлди
40. Англия кўпроқ ҳужум қилмоқда, албатта Хожсон шогирдлари мундиални ғалабасиз тарк этиш ниятида эмаслар.
37. Уилшир чап қанотдан тезланиш олди, бироқ посбон тўпга биринчи бўлиб етиб келди
35. Ғалати ҳисоб китобларга кўра бу йил Уругвай чемпион бўлиши керак экан. Кўрамиз нима бўларкин
34. УХХХХХХХХХХХХХХХХ! Старриж!!! Бурчак тўпидан сўнг Жонс боши билан Старрижга тўпни оширди, ҳужумчининг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
33. ОХОХОХОХОХО! Сал қолса ҳимоячи тўпни ўз дарвозасига чиройли тарзда жойлаб қўйиши мумкин эди.
32. Англиянинг тезкор ҳужуми. Лаллана тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишдан уялишмаяпти
30. Бренес нинг сочлари ҳимоячилардан олдинроқда экан шекилли ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат деб топишди.
29. Бош ҳакам Милнерга "ўзингни босгин ука, нима қиласан нервичать қилиб" деди шекилли
26. СТАРРИЖ!!!!!! Хавфли вазият, жарима майдони ичида Дуарте Старриж билан тўқнашди, ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ эди деб ҳисоблади
25. Инглизлар тўп ҳимоячилардан ўтиб кетмайди деб ўйлашди. Вазият бой берилди
23. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААА, ТЎСИН! Боргеснинг жарима зарбасидан сўнг тўп Фостер қўриқлаётган дарозанинг тўсинига тегиб майдонни тарк этди
22.Лаллана Кэмпбелни оёғидан чалди, ҳакам буни кўриб қолди ва жарима тўпини белгилади. Буям етмаганидек жонлий девордагиларни оёғи тагига оқ кўпик сепиб қўйди.
20. Англия жаҳон чемпионатларида ҳали кетма-кет уч марта мағлуб бўлмаган. Умуман олганда 1958 йилдан бери биринчи марта Англия гуруҳдан чиқа олмади.
18. ЗАРБББББББББААААААА! Старрижнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди
16. Бугун Англия терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб тушган Фрэнк Лэмпард термадаги охирги ўйинини ўтказмоқда. Барчаси учун раҳмат сенга! Дейишмоқда мухлислар
14. Айтиб қўяй гол бўлмагануча қизларни расмини қўймайман)
13. Ўйин шиддати жойида, ҳозирча инглизлар ҳам рақиблар ҳам ҳужумлар ташкил қилиб туришибди
11. МАААААААААААА! НННААААААААААААА! Уилшернинг пасидан сўнг Старриж чап оёғида тўпни дарвозага йўллади, тўп устуннинг ёнидан ўтиб кетди
8. Англиянинг ҳужумини Лэмпард узиб қўйди, унинг тўпни олдириб қўйиши натижасида рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бренес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
7. Сиздан угина биздан угина. Навбат Коста Рикаликларга улар қоида бузишди, Старриж жабрланувчи ролида.
6. Фил Жонс рақиб футбочлиси Диазнинг оёғини узиб юборай деди, жарима тўпини Бен Фостер осонлик билан ушлаб қолди.
5. Бугунги ўйинга Рой Хожсон ўтган турларда ўйнамаган бир қатор футболчиларни тушурди. Улар ҳам бекорга Бразилияга келмаганларини исботлашлари керак.
4. Коста Рика яна ҳужум қилди. Жуниор Диаз чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатишга уринди, ноаниқ.
2.Зарбаааааааааа! Кэмпбеллнинг кучли зарбаси Кэхиллга тегиб йўналишини ўзгартирди ва хавфли чиқди, бироз ноаниқ.
1. Баҳсни Коста Рика фаол тарзда бошлади. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум узилиб қолди
- Нима эди, ҳая қани кеттик! Ўйин бошланди
Италия ва Уругвай ўртасидаги ўйинни Шаҳбоз Беғамов шарҳалаб боради. Унга омад тилаймиз, қайси жамоа кучли бўлса ўша ғалаба қозонсин.
- Ўйинолди расмий тадбирлар ўз ниҳоясига етди. Навбат футболга!
- Навбат Англия мадҳиясига...
- Коста Рика давлат мадҳияси янграмоқда...
- Балки бу учрашув наригисининг ёнида қизиқарсиз туюлар. Бироқ бу ерда гуруҳдан чиққан Коста Рика ва футбол ватани ҳисобланган Англия терма жамоалари ўйнашди! Шундай экан баҳс албатта қизиқарли бўлади. Бунга ишонамиз, буни кутамиз!
- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Жаҳон чемпионати давом этади. Коста Рика ва Англия ўртасидаги ўйинни сизлар билан бирга Нарзулла кузатиб боради.
- Ўйин соат 21:00да бошланади.
Фикрлар