UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  16 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2

Коста "Атлетико" билан хайрлашди Янгиликлар

Коста "Атлетико" билан хайрлашди

Ҳужумчи Диего Коста клуб билан шартномасини бекор қилганидан сўнг "Атлетико" клуби ва унинг мухлислари билан хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин футболчи Мадрид раҳбариятидан 2021 йил 30 июнгача мўлжалланган шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган эди.

"Бугун аралаш туйғулар куни. Мен бир вақтнинг ўзида ҳам хурсандман, ҳам хафаман, чунки мен "Атлетико" билан хайрлашмоқдаман. Оиламни тарк этиш жуда ачинарли, мен унинг бир бўлаги эдим. Бу оила менинг ҳаётимда мавжуд бўлганидан бахтиёрман.

Турлича ва жуда қийин дамларни бошдан кечирдим, ўшанда фақат жамоадошларим, шифокорлар ва ишчилар туфайли буни енгдим. "Атлетико" каби катта клуб тарихида из қолдиришга муваффақ бўлганимдан шодман.

Барча мухлисларга катта раҳмат. Мен янги чақирув ва синовлар томон юряпман", – деб ёзди Диего Коста Instagram'да.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика