UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

Кўпчилик бу мусобақани битта бўлган, зўр бўлган дейди Янгиликлар

Кўпчилик бу мусобақани битта бўлган, зўр бўлган дейди

Кеча, 7 январь куни Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги старт берилганига 11 йил тўлди.

Шу муносабат билан ОФК сайти ўша мусобақа ҳақида мақола чоп этди ва бунда Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокини ҳам ёдга олди. 

Мен шу пайтгача иккита Осиё Кубогида бўлганман: 2015 йил Австралия, 2019 йил БААга борганман. Албатта, орамизда 2011 йилги Осиё Кубогини бориб кўрганлар ҳам кўп. Ва шу мусобақада қатнашганларнинг кўпчилиги Қатардаги чемпионат энг зўри бўлган деб эслайди. 

Аҳмедовнинг ташриф қоғози

Ҳар бир футболчининг ўзига хос ташриф қоғози бўлади. Яъни қайсидир голи орқали мухлислар ёдида қолди. Футболчилик фаолиятини тугатган Одил Аҳмедов 2011 йил Осиё Кубогида Қатар дарвозасига (мусобақанинг очилиш ўйинида) узоқдан гол уриб, шу орқали бутун Осиёга танилганди. Айнан шу гол унга Европа эшикларини очди десак муболаға бўлмайди. Чунки шу мусобақадан кейин Аҳмедов "Анжи"га йўл олган.

 


2-рақамдаги Бақоев

Қатарда ўтган қитъа биринчилиги яна шунингдек, ҳужумчи Улуғбек Бақоевнинг 2-рақамли футболкада ўйнаб, чорак финалда Иорданияга иккита гол ургани билан ёдда қолган. Ўшанда Бақоевнинг чемпионатга бориши жуда ғалати бўлганди. 2-рақам аслида ҳимоячи Ярослав Крушельницкийга тегишли бўлиб, бироқ нимадир сабаб Крушельницкий ортга қайтишга мажбур бўлади ва бош мураббий Вадим Абрамов унинг ўрнига Бақоевни чақириб олади. Шу-шу Бақоев 2-рақамли футболкани олишга мажбур бўлган.


Нестеровсиз жамоа 

Чорак финалда Иордания 2:1 ҳисобида мағлуб этилгач, бизни ярим финалда Австралия кутиб турарди. Мусобақа бошидан бери терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Игнатий Нестеров бу ўйинда иштирок эта олмайди ва натижада дарвозани қўриқлаш Темур Жўраевга топширилади. Лекин бу ўйинда Жўраевдан омад очиқчасига юз ўгириб, ўз дарвозасидан 6та гол ўтказади. Шу тариқа мусобақадаги энг йирик ҳисоб Ўзбекистон - Австралия ўйинида кузатилади - 0:6. 


Гейнрихнинг бенефиси

Шундай қилиб Австралияга қарши ўйиндан сўнг финал йўлланмаси пучга чиққан ва орадан кўп ўтмай 3-ўрин учун баҳсда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушганмиз. Гарчи 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсак-да, Александр Гейнрих жуда яхши ўйин намойиш этиб, кореяликлар дарвозасига иккита гол урганди.


Сервер Жепаров - Man of the Match

Мусобақанинг яна бир эсда қолган жиҳати, ярим ҳимоячи Сервер Жепаров уч марта учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган. У гуруҳдаги барча ўйинларда энг яхши бўлган. Чорак финалда эса Улуғбек Бақоев шу эътирофга сазовор бўлганди. 


Барча натижалар

Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги-2011даги ўйинларини келтириб ўтамиз. 


7 январь. Гуруҳ босқичи

Қатар - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров.


12 январь. Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон - Қувайт 2:1

Голлар: Максим Шацких, Сервер Жепаров - Бадр Ал Мутва


16 январь. Гуруҳ босқичи

Хитой - Ўзбекистон 2:2

Голлар: Ю Хай, Хао Жунмин - Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих.


21 январь. Чорак финал

Ўзбекистон - Иордания 2:1

Голлар: Улуғбек Бақоев (2та) - Бани Яссин


25 январь. Ярим финал

Ўзбекистон - Австралия 0:6

Голлар: Харри Кьюэлл, Саша Огненовски, Дэвид Карни, Брэтт Эмертон, Карл Валери, Робби Круз. 


28 январь. 3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:3

Голлар: Александр Гейнрих (2та) - Ку Жа Чол, Жи Донг Вон (2та).


Осиё Кубоги-2011да қатнашган футболчилар

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Темур Жўраев, Мурод Зуҳуров.

Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Фаррух Нурлибоев, Виктор Карпенко.

Ярим ҳимоячилар: Азиз Ибрагимов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Шавкат Саломов, Станислав Андреев, Санжар Турсунов, Тимур Кападзе, Жасур Ҳасанов, Вагиз Галиулин. 

Ҳужумчилар: Улуғбек Бақоев, Марат Бикмаев, Олим Навкаров, Александр Гейнрих, Максим Шацких.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика