

Унга кўра, амалдаги Осиё чемпиони Қатар ҳамда Австралия вакиллари келаси йилги турнирда иштирок этишади. Қайд этиш жоизки, бўлажак мусобақа янги форматда ташкил этилади. 12та терма жамоа 6тадан бўлиб шимол ва жануб гуруҳларига тенг тақсимланади.
Копа Америка-2020 кейинги йилнинг ёзида, яъни, 12 июндан 12 июлгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.



