Конте ёзда "Тоттенхэм"дан кетиши мумкин. У А Серияга қайтмоқчи

Alisher Ostonov
22 янв 2023, 15:27
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте мавсум сўнггида ўз лавозимидан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 53 ёшли мутахассис Италия чемпионатидаги ишига қайтишни хоҳлаяпти.

Конте олдинроқ "Интер", "Ювентус" ва "Аталанта" клубларида ишлаган.

Италияликнинг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Шпорлар" ҳозирда Англия чемпионатида 20та ўйинда 33 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 5-ўринда боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira