Конте "Тоттенхэм"да украиналик юлдузни кўрмоқчи
28 окт 2022 18:39
Янгиликлар
Конте "Тоттенхэм"да украиналик юлдузни кўрмоқчи
Украиналик ярим ҳимоячи Руслан Малиновский қишки трансфер ойнасида "Аталанта"ни тарк этиб, Туманли Альбионга ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Goal.com портали хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, ярим ҳимоячи Бергамодаги ўйин амалиёти камлигидан норози. Шу муносабат билан Руслан бошқа клублар вариантини кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Малиновскийга даъвогарлардан бири Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳисобланади. Унинг хизматларига "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте қизиқмоқда.
Украиналик футболчи жорий мавсум "Аталанта" сафида 10 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар