

"Иван Перишичнинг таркибга қайтгани менга маъқул келди. У катта иштиёқ билан машғулот ўтказди ва жамоага ёрдам беришга тайёр. Уго Льорис ҳақида эса фақат бир нарсани айтишим мумкин, яқин бир қанча ўйинларда у захира посбони бўлади.
Умид қиламанки, Ромеро "Астон Вилла"га қарши учрашувга тайёр бўлади. Ришарлисон бўйича тиббий бўлим билан гаплашдим. Улар менга футболчининг қайтиши учун 3-4 ҳафта кераклигини айтишди. Ришарлисоннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди", - деди мураббий.
"Тоттенхэм"нинг навбатдаги учрашуви 26 декабрь куни "Брентфорд"га қарши, 1 январда эса "Астон Вилла" билан бўлиб ўтади.



