Конте жаримага тортилди ва дисквалификация қилинди

Eldor Akmurzayev
26 янв 2021, 19:20
“Интер” устози Антонио Конте “Удинезе”га (0:0) қарши баҳсда майдондан четлатилганди.

Тартиб-интизом комиссияси баёнотида айтилишича, Конте учрашув ҳакамининг қарорларига норозилик билдиргани учун қизил карточка олган, аммо шунда ҳам арбитр шаънига ноўрин ибораларни қўллашда давом этгани туфайли жазога тортилган. Мазкур ҳурматсизлиги сабаб Конте А Сериянинг 2 ўйинига четлатилди ва 20 минг евро жаримага тортилди.

Шунингдек, ўйин давомида “Интер” раҳбарияти вакили Габриэле Ориали ҳам ҳакам билан тортишган ва у 5 минг евро жарима тўлайдиган бўлди.

Контенинг дисквалификацияси фақат чемпионат учрашувларига таалуқли, у бугун Кубок доирасида “Милан”га қарши (00:45 да бош.) кечадиган баҳсни захирадан туриб кузатади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›