Конте - Эриксен ҳақида: "Қарорлар жамоа фойдасига чиқарилади, бирор футболчи учун эмас"

Mirjalol Normatov
15 ноя 2020, 16:40
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ҳақида гапирди.

"Барча қарорни бирор футболчининг томонига эмас, балки жамоа фойдасига чиқараман. Футболчилар жамоанинг номига доим мос бўлиши керак. Улар нафақат жамоасида, балки халқаро миқёсида ҳам рақобатбардош бўлиши лозим.

Замонавий футболчи тезкор, кучли каби сифатларни ўз ичига олиши керак. "Интер"га келаётган футболчилардан биз бундан-да кўпроғини талаб қилишга ҳақлимиз", - деди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport