Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"
23 июн 12:28
Янгиликлар
Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Мессининг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ўйинидан ҳайратда эканлигини билдирди ва мухлислар у билан бўлган ҳар бир дақиқани қадрлаши зарурлигини айтди.
"Интер Майами"нинг ўзига хос футболчиси бор. Менимча, у билан ёшимиз тенг. У қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман. Биз ҳамон унинг ўйинларини завқ билан томоша қиляпмиз. Месси майдонда бўлган ҳар бир лаҳзани қадрлашимиз керак деб ўйлайман", – дейди мутахассис.

Афсонавий аргентиналик футболчи "Порту"га қарши ўйинда (2:1) тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали жамоасига ғалаба келтирган голни урди.
"Интер Майами"нинг навбатдаги ўйини Бразилиянинг "Палмейрас" клубига қарши кечади. Учрашув 24 июнь куни 06:00 да бошланади. Ҳар икки жамоа плей-оффга чиқиши учун дуранг натижа ҳам кифоя қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар