Коман: "Бавария"ни тарк этиш ҳақида ўйлаб қолдим"

Aslanov Jasurbek
29 май 2017, 16:10
"Бавария" ҳужумчиси Кингсли Коман сўнгги мавсум у учун осон бўлмаганини айтди.

"Бу мен учун оғир мавсум бўлди. Бироқ "Бавария" раҳбарияти менга ишонаётганини билдиришди. Бу келаси мавсумга ҳам тегишли. Тер тўкиб ишласам, ҳаммаси жойида бўлиши айтишди. Бироқ "Бавария"ни тарк этиш ҳақида ўйлаб қолдим" - дейди Коман.

Олдинроқ "Манчестер Сити" Коман учун 60 млн. евро тўлашга тайёрлиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›