Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?
08 дек 17:58
Янгиликлар
Championat.asia сайти мухбири Шерзод Нурматовга кўра, Эронннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси саналган Жоэль Кожо хочсимон боғламини узиб олгани учун камида ёзгача майдонга тушолмайди.
"Айни пайтда клубнинг легионерлар рўйхатида фақат битта бўш жой бор, ўша жой Жалолиддин Машарипов эвазига тўлдирилади. Қирғизистонлик ҳужумчи "Истиқлол" қайдномасига киритилмайди, аммо эронликлар унга ёзгача мўлжалланган маошни тўлаб беради.
Мендаги маълумотларга кўра, унинг тақдири билан боғлиқ якуний қарор ЖЧдан кейин қабул қилинади", – дейилади хабарда.
27 ёшли форвард якунланган мавсум фарғоналиклар таркибида 11 ўйинда қатнашиб, "3+3" натижани кўрсатган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар