UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   2 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0

Клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёни энди MyLeague онлайн платформаси орқали амалга оширилади Янгиликлар

Клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёни энди MyLeague онлайн платформаси орқали амалга оширилади

Теглар :  ЎзПФЛMyLeague
ЎзПФЛ янги мавсум учун клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлади.

Шу пайтга қадар клублар зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлагач ЎзПФЛга олиб келиб тақдим қилар эди. Эндиликда янги мавсум учун рўйхатдан ўтказиш жараёни ЎзПФЛнинг махсус электрон тизими – MyLeague онлайн платформаси орқали бажарилади. 

Мазкур тизим янги мавсумдан эътиборан тест кўринишида татбиқ этилмоқда. Электрон тизимнинг афзаллик жиҳати шундан иборатки, клуб бунда рўйхатдан ўтиш учун тайёрлайдиган ҳужжатларини ҳар гал ЎзПФЛга олиб келиши талаб этилмайди. Клубнинг таъсис ҳужжатлари, стадион ва футбол мактабига оид ҳужжатлар, тиббий кўрик ва суғурта маълумотлари, асосий таркиб, U-21 ва U-18 жамоалари футболчилари билан тузилган шартномаларни бундан буён MyLeague онлайн платформасига юклаш мумкин бўлади. Қолаверса, мазкур тизим футболчиларнинг трансфер ва ижарага ўтиши жараёнини, унинг шартнома муддатларини тўлиқ мониторинг қилиб бориш, шунингдек, футболчилар ва мураббийларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириб бориш имконини тақдим этади. 

Платформада ҳар бир клубнинг алоҳида саҳифаси мавжуд бўлади. Aйни пайтда ЎзПФЛда клублар вакиллари учун тренинг ташкил этилиб, онлайн платформадан фойдаланиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар бериб борилмоқда. Ҳозирга қадар “Бунёдкор”, “Пахтакор”, AГМК ва “Қўқон-1912” клублари вакиллари MyLeague платформаси билан танишди. Жорий ҳафта давомида Суперлиганинг қолган иштирокчи клублари учун ҳам тренинглар ташкил этилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика