UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  3 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  4 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  0 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  5 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  45 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади Янгиликлар

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади

Гап шундаки, Туркия футбол федерациясининг ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман туркий давлатлар ўртасида футбол турнири ташкил қилиш ташаббусини билдирди.

У бўлажак мусобақани "Турон Кубоги" деб номлашни таклиф қилган. Мазкур ғояни амалга ошириш борасидаги биринчи қадам турнирни ташкил қилиш учун ишчи гуруҳ тузилганидир.

Гюркан Теоманнинг фикрича, янги мусобақа клубларга халқаро ўйинлар тажрибасини ошириш учун ёрдам беради ва молиявий жиҳатдан фойдадан холи бўлмайди. 

"Бу жамоаларнинг ички чемпионатлардаги натижаларига таъсир қилмайди, иштирокчи клубларнинг телетрансляция ва хомийлардан оладиган даромадини кўпайтиради. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги муносабатларни яхшилайди", - деди функционер.

Ушбу режа амалга ошса, турнирда Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Кипр клублари, шунингдек, бошқа давлатларнинг туркий халқлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика