Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг барча қатнашчилари маълум бўлди
24 ноя 2019 21:55
Янгиликлар
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг барча қатнашчилари маълум бўлди
Ушбу мусобақада иштирок этувчи 6 қитъанинг барча 7 жамоасининг номи маълум бўлди. Демак, улар билан танишинг:
“Ал-Садд” – мезбон ва Қатар Юлдузлар Лигаси ғолиби;
“Ливерпуль” (Англия) – Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Фламенго” (Бразилия) – Ж.Америка Либертадорес Кубоги ғолиби;
“Монтеррей” (Мексика) – КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Ал-Ҳилол” (С.Арабистони) – Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Эсперанс” (Тунис) – Африка Чемпионлар Лигаси ғолиби;
“Иенген Спорт” (Я.Каледония) – Океания Чемпионлар Лигаси ғолиби.

Илк босқич баҳси "Ал-Садд" ҳамда "Иенген" ўртасида ўтказилади. Мазкур жуфтлик ғолиби кейинги раундда "Монтеррей"га қарши тўқнаш келади.
Ушбу босқичнинг иккинчи ўйини эса “Ал-Ҳилол” – "Эсперенс" ўртасида ўтказилади ва ғалаба қозонган жамоа ярим финалда “Фламенго” билан учрашади.
"Ливерпуль" эса финал остонасида "Монтеррей", "Иенген" ёки "Ал-Садд" клубларидан бирига дуч келади.
Маълумот ўрнида, клублар ўртасидаги ЖЧнинг амалдаги ғолиби ва энг кўп титул (4та) эгаси Мадриднинг “Реал” клуби ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар