UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  15 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  28 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида Янгиликлар

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида

Хабарингиз бор, кеча сайтимизнинг ютуб саҳифасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан жонли эфирда интервью бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида биз бир қатор саволлар, хусусан футболчиларнинг шартномаларида учраётган муаммолар ҳақида ҳам сўрадик. Дейлик 2020 йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубидан Москванинг "Локомотив" жамоасига йўл олган Жасур Жалолиддиновнинг шартномасида тушунарсиз бандлар киритилган. Мана шу жараёнга Камолиддин Мурзоев атрофлича жавоб бериб ўтди. 

"Жасур ҳам бизга мурожаат билан чиққан. Агенти билан тузган агентлик шартномасини жуда қўпол бандларини ва у агентлик билан шартномасини бекор қила олмаётгани ҳақида мурожаат қилди. Ушбу масалани ижобий ҳал қилдик. Унинг шартномасида агар Жасур бошқа жамоага ёки бошқа агентликка кетадиган бўлса, 1 миллион доллар миқдорида агентга товон пули тўлаши кўрсатилганди. FIFPro ташкилотидаги тажрибали юристларимиз билан маслахатлашдик. Жасурга давралар оралиғида "Андижон"га келиб қўшилишига кўмаклашдик. Агар футболчилар шартномалар тузишдан олдин бизга юзланишса уларда анча енгиллик бўлади. Агар бизнинг аъзоимиз бўлишса бир йил давомида 24 соат хизматидамиз. Жасурни иши амалда яхши тугади. Агентлар шартномага аралаша олишмади. 

Кетиш жараёнида ФИФА регламентининг бузилиши ва учинчи шахсларнинг аралашуви билан Жасур "Бунёдкор"ни тарк этган. Бунинг ичидан ўрганиш учун алоҳида бир ташкилот ўрганиши керак. Ваколатимиз доирасига кирмайди. Футболчини олиб кетаётганда клубдагилар ва клубдан ташқаридаги инсонлар шартномани бекор қилишга ундашган. Амалда шартномаси бор футболчи бекор қилган ҳолда четга чиқиб кетди",- дейди Камолиддин Мурзоев. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика