Клозе: “Жаҳон чемпионатида камида 3та гол урмоқчиман”

Narzulla Saydullayev
26 июн 2014, 12:18
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе АҚШга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушишни жуда ҳам хоҳлаётганини таъкидлади.
Футболчи рақибларга гол уриш ниятида эканини айтди.

“Тан олишим керак, Португалия билан учрашувда асосий таркибда майдонга чиқмаганимдан хафаман. Майдонда тўп тепиш ҳаёли билан ёняпман. АҚШ терма жамоаси ўйинида баъзи бир етишмовчиликлар кўрдим ва ундан фойдаланмоқчиман. Мен рақибларимизнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бораман. Мен Бразилияга камида 3та гол уриш учун келганман. Шундай экан бир гол билан қаноатланмоқчимасман” – дейди Клозе.

Эслатиб ўтамиз, Клозе ўзининг мундиаллардаги 15-голини уриб, бразилиялик Роналдонинг рекордини такрорлади ва бу рекордни янгилаш имконига эга.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›