
"Миш-мишларга кўп ҳам эътибор бермайман. Бу одатий ҳолат. Бундай гап-сўзлар бизнинг ривожланиш томон қадам босаётганимизга яна бир исбот бўлиб хизмат қилади. Менимча, жуда кўп клублар Хуммельсни ўз сафида кўришни истаган бўларди. Буни тушунса бўлади. Муаммо бунда эмас. Шунчаки, биз аллақачон "Барса" билан аниқ бир нархга келишиб олганимиз ҳақида ўқиш ёқимсиз. Чунки бу ҳақиқатдан йироқ маълумот", деди Клопп.